Қозоғистонда коронавируснинг омикрон тури ҳамон мавжуд – вазирлик
Маърузачининг сўзларига кўра, бугунги кунда республикада КВИ+ билан 1 миллион 400 мингдан ортиқ бемор ва 90 мингдан ортиқ КВИ- билан касалланганлар қайд этилган.
«Республика ва барча вилоятлар яшил зонада. Кунига 120 тагача КВИ+ ва 20 тагача КВИ- ҳолатлари қайд этилиб, беморларнинг 99 фоизи тузалиб кетган. Қозоғистонда сўнгги 2 ҳафта ичида олдинги 2 ҳафтага нисбатан касалланиш 1,4 мартага кўпайди, яъни 754 тадан 1075 тага етди», — деди Р. Қожапова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Шу билан бирга, КВИ билан касалланган беморларга стационар ёрдам кўрсатиш учун 2056 та ўрин-жой очилди, шу жумладан инфекцион ўринлар - 1747, банд - 104 (6%), бўш - 1643 (94%).
Реанимация ўринлари – 309, банд – 8 (3%), бўш – 301 (97%).
«Штаммларни аниқлаш натижаси омикрон версияси республикада айланаётганини кўрсатди», — деди Роза Қожапова.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи