Қозоғистонда коронавирусга қарши уч хил вакцина мавжуд
«Бугунги кунда республикада эмлаш ва ревакцинация ишлари давом эттирилмоқда. Ҳозирда Қозоғистонда аҳолини эмлаш учун уч турдаги вакцина мавжуд - QazVac, Sinopharm ва Pfizer. Такрорий эмлаш ва ревакцинация учун – QazVac ва Sinopharm», — деди ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқумли касалликларни эпидемиологик назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Роза Қожапова МКХда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Р.Қожапованинг айтишича, эмлаш пунктларида 1 миллион 600 минг доза вакцина қолган.
«Бугунги кунда катта ёшдаги аҳолининг 80 фоиздан ортиғи ёки мамлакат аҳолисининг 56 фоиздан ортиғи коронавирус инфекциясига қарши эмланган. Республикада коронавирус инфекциясига қарши бирламчи қайта эмлаш билан қамраб олинган аҳолининг 68 фоиздан ортиғини ташкил этиб, 4,9 миллион киши қамраб олинди. Кунига 10 мингдан ортиқ одам эмланади», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи.
Унинг эслатишича, май ойининг охиридан бошлаб мамлакатда такрорий ревакцинация жорий этилган. Бугунги кунга келиб, аҳолининг 55 фоизи такрорий эмлаш билан қамраб олинган.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай