09:27, 11 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 9,5 миллионга яқинлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтига ҳавола қилиб.
Қозоғистонда 2022 йил 11 апрел ҳолатига кўра, биринчи компонент билан 9 465 962 киши, иккинчи компонент билан 9 198 853 киши эмланган. Қайта эмланганлар сони - 3 502 287.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистонда кеча бир суткада 12 одамда коронавирус аниқлангани хабар бергандик.