Қозоғистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 8,5 млндан ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш ҳақида маълумот эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Қозоғистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 8,5 млндан ошди

«18 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлашнинг I-чи компонентини 8 597 897 киши олди.

Вакцинанинг II компоненти билан эмланганлар сони 7 884 832 кишини ташкил қилади»,- дейилади хабарда.