10:11, 24 Июнь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошиб бормоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда охирги суткада 54 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб хабар беради.

Ҳудудлар бўйича: Нур-Султанда – 8 та, Алматида – 38 та, Чимкентда – 2 та, Ақмола вилоятида – 1 та, Атирау вилоятида – 1 та, Жамбил вилоятида – 1 та, Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 1 та ва Қарағанди вилоятида 1 кишида коронавирус аниқланган.
Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда жами 1 306 110 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.
Ўтган суткада 17 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 292 211 нафарга етди.