Қозоғистонда коронавирусга чалинган 16 минг бемор уйда даволанмоқда

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда айни дамда 16 419 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, дея хабар беради Kazinform.

Уларнинг 16 159 нафарида коронавирус аниқланган, қолган 260 нафар беморда пневмония белгилари бор.

16 минг 419 нафар беморнинг 358 нафари шифохоналарда, 16 минг 61 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

КВИ+ ва КВИ- билан касалланган беморлар орасида:

- 15 нафари оғир аҳволда,

- 6 нафари ўта оғир аҳволда,

- 5 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Сўнгги хабарлар