Қозоғистонда коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони 58га етди

NUR-SULTAN. Kazinform – Алмати шаҳрида бугун яна 3 нафар одам коронавирус инфекциясидан соғайиб чиқди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Қозоғистонда коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони 58га етди

Қозоғистонда ушбу касалликдан жами тузалиб чиққанлар сони 58га етди. Шундан 30 нафари Нур-Султанда, 26 нафари Алматида, Ақтўбе ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида эса 1 нафардан.

Айни пайтда Қозоғистонда COVID-19 вирусини юқтирганлар жами сони 764 нафарни ташкил қилмоқда, шундан 7 нафари вафот этган.