10:42, 16 Июнь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирусдан даволанаётган 103 киши жуда оғир аҳволда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 16 июн ҳолатига кўра, 21 025 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Улар орасида:
6451 бемор касалхонага ётқизилган,
14574 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
441 киши оғир аҳволда,
103 беморнинг аҳволи жуда оғир,
63 бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган.