08:33, 14 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони яна ошди
ASTANA. Kazinform – Ўтган бир кунда Қозоғистонда 235 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати маълумотларга кўра, 14 декабр ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 1943 киши даволанмоқда (-1801+ ва 142 КВИ-). Уларнинг 308 нафари стационарда, 1635 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:
• 10 киши оғир аҳволда,
• 2 киши ўта оғир аҳволда,
• 2 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган.
Эслатиб ўтамиз, 13 декабрдаги маълумотларга кўра, коронавирусга чалинганлар сони 155 нафарни ташкил қилган.