09:41, 13 Апрель 2020 | GMT +6
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 961 нафарни ташкил қилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг янги 10 та ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.
«Коронавирус инфектсиясининг яна 10 та ҳолати: Қизилўрда вилоятида - 1 киши, Алматида - 7 киши, Нур-Султанда - 2 киши қайд этилди», - дейилади хабарда.
13 апрель, 09:00 ҳолатига кўра, Нур-Султанда 253 киши, Алмати шаҳрида 172 киши, Қарағанди вилоятида 65 киши, Ақмола вилоятида 71 киши, Атирау вилоятида 59 киши, Жамбил вилоятида 46 киши, Чимкентда 38 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида 6 киши, Алмати вилоятида 21 киши, Ақтўбе вилоятида 11 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 25 киши, Павлодар вилоятида 10 киши, Манғистау вилоятида 10 киши, Қизилўрда вилоятида 119 киши, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 9 киши, Туркистон вилоятида 43 киши, Қостанай вилоятида 3 киши, жами 961 бемор рўйхатга олинган.