16:31, 22 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш 3,2 баробар ошди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш 3,2 баробар ошди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкил этиш департаменти директори ўринбосари Кулайим Биржанова МКХда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
«Ўтган ҳафтада олдингисига нисбатан касалланиш 3,2 бараварга ошиб, 2558 тадан 8156 тага етди», — деди Кулайим Биржанова.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида 2480 та КВИ+ ва 13 та КВИ- ҳолати қайд этилган бўлиб, шундан охирги эмлаш ёки қайта эмлашнинг 80 фоизи 6 ойдан ортиқ вақт ўтган. Нур-Султан 21 июлдан бери «сариқ» зонада, қолган вилоятлар эса «яшил» зонада.
Аввалроқ, 22 июл ҳолатига кўра, 14 026 киши (-13 893+ ва 133 CВИ-) КВИга қарши даволанишни давом эттираётгани хабар қилинган эди. Улардан 1206 нафар бемор шифохоналарда, 12820 нафар бемор амбулатория даражасида.