10:55, 08 Июнь 2022 | GMT +6
Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар кўпайди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони ортди, дея хабар беради Кazinform.
CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси маълумотларига кўра, кеча, 7 июн куни мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10 нафарни ташкил этган бўлса, бугун бу кўрсаткич 17 нафарга етди.
Шу жумладан:
Нур-Султонда - 9 нафар,
Алмати шаҳрида - 3 нафар,
Жамбил вилоятида – 1 нафар,
Павлодар вилоятида - 4 нафар,
мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 миллион 305 815 нафарни ташкил этмоқда.
Ўтган суткада 10 киши касалликдан тузалди.