Қозоғистонда қора металлургия маҳсулотларини ишлаб чиқариш қарийб 2 баробар ошди

ASTANA. Кazinform - Қозоғистонда қора металлургия соҳасида 193 та корхона ишлайди. Бу ҳақда Саноатни ривожлантириш қўмитасининг қора металлургия ва кўмир саноати бошқармаси бошлиғи Жанат Игисинов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Қайта ишлаш саноатида қора металлургиянинг улуши қарийб 18,6 фоизни ташкил этади. Бугунги кунда соҳада 193 корхона ишлаб турибди. Қора металлургия корхоналарида жами 36 минг 400 нафарга яқин киши меҳнат қилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2017-2021 йиллар давомида қора металлургия маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,9 баробарга ошган»

, - деди Жанат Игисинов «Очиқ соат майдони» лойиҳаси доирасида.

Соҳада асосий кўрсаткич бўлган реал ҳажм индекси 2021 йилда 102,2 фоизни, 2022 йилнинг 9 ойида эса 100 фоизни ташкил этганини таъкидлади.

«Албатта, пасайиш бор. Лекин ўйлайманки, йил охиригача етиб оламиз ва режалаштирилган кўрсаткичларга эришамиз деган умиддамиз. Жорий йилда эса қора металлургия бўйича режа 103 фоизга бажарилди»

, - деди у.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар