Қозоғистонда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон ҳудудларида 23 февраль куни хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз-консультация эълон қилинди.

метель, снег, погода, туман, смог, боран, қар, ауа райы
Фото: Kazinform

Қозоғистон Республикаси ҳудудининг катта қисмига циклонлар ва улар билан боғлиқ фронтал қисмлар таъсир қилишда давом этади: қор ёғиши кутилмоқда, ғарбда кучли қор ёғиши, жануби-ғарбий ва жанубий қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

“Мамлакат шарқи ва жануби-шарқида ҳали ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши ва кучли шамол эсиши, ғарб, шимоли-ғарбда, шимолда ва марказда бўрон, шимоли-ғарбий, жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларда ер музлаши кутилмоқда”, дея хабар беради синоптиклар.

Сўнгги хабарлар