07:10, 26 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда қор бўрони ва яхвонлик кутилмоқда
Республиканинг аксарият ҳудудларида атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан ҳаво беқарор бўлиб қолади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, республика ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), республика жануби ва марказида – кучли ёмғир, шарқда – кучли қор ёғиши, шимоли-ғарбда, шимолда – яхвонлик, шимоли-ғарбда ва шимолда – паст бўрон бўлиши кутилмоқда. Қозоғистон бўйлаб туман тушиши ва шамол кучайиши кутилмоқда.