Қозоғистонда коллежлар негизида кичик корхоналар ташкил этилмоқда

колледждер базасында шағын кәсіпорындар құрылуда
Фото: ҚР Оқу-ағарту министрлігі

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон коллежлари негизида ўқувчиларнинг тадбиркорликка ўрганиши, бизнес-режа тузиш ва стартап лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун шароит яратиш мақсадида кичик корхоналар ташкил этилмоқда, деб хабар беради ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.

Эндиликда коллежлар ўз кампусларида ишлаб чиқарган маҳсулот ва хизматлардан пул ишлашлари мумкин. Ўқувчилар мебель ясаш, тикувчилик, қандолатчилик ва нон тайёрлаш каби кўникмаларни ўрганиб, даромад манбаига айлантирмоқда.

“Ушбу корхоналар ўқувчиларга турли касбий кўникмаларни, жумладан, алоқа, лойиҳаларни бошқариш, маркетинг ва молияни ўрганиш ва ўрганганларини амалиётда қўллаш имкониятини беради. Кичик корхоналар ҳисобидан олинган маблағлар таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади, бу эса уларнинг ривожланишига, таълим сифатини оширишга хизмат қилади”, – дейди Техника ва касб-ҳунар таълими бошқармаси директори Асет Муханбетов.

Ҳозирги кунда касб-ҳунар таълими ташкилотлари негизида 26 та кичик корхона фаолият кўрсатмоқда. Йил охиригача яна 14 та янги корхона очилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар
telegram