Қозоғистонда колбаса ва гўшт маҳсулотлари экспорти 54,5 фоизга ошди

ASTANА. Kazinform - Қозоғистонда колбаса маҳсулотлари ва шунга ўхшаш гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоизга ошди. Шу вақт ичида мамлакат корхоналари томонидан 51,9 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу 2023 йилга (50,3 минг тонна) нисбатан 1,6 минг тоннага кўпдир. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси хабар берди.

колбаса
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

Колбаса ва гўшт маҳсулотлари экспорти 54,5 фоизга ошди. 2024 йилнинг тўққиз ойида хорижга 315,6 тонна маҳсулот жўнатилган бўлса, 2023 йилнинг мос даврида экспорт 204,3 тоннани ташкил этди. Экспортнинг асосий ҳажми Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қатарга жўнатилди.

Импорт 2,3 фоизга ўсди. Шу даврда мамлакатга 34,4 минг тоннадан ортиқ маҳсулот келтирилди. Маҳсулотлар асосан Россия, Беларусь, Қирғизистон ва Канададан импорт қилинди.

2024 йилнинг 9 ойида Қозоғистон ички бозорида 86,1 минг тонна колбаса ва шунга ўхшаш гўшт маҳсулотлари сотилган, бу 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 фоизга кўпдир (2023 йилнинг январь-сентябрида – 83,8 минг тонна).

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон 12 миллион тонна ғалла экспорт қилиш имкониятига эга.

Сўнгги хабарлар