Қозоғистонда кийим-кечак нархи қанчалик қимматлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Юртимизда кийим тикиш ҳажми ортиб бормоқда. Аммо бу истеъмолчилар эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш учун етарли эмас, деб хабар беради Kazinform мухбири energyprom.kz сайтига ҳавола қилиб.

«Ўтган йил 11 ойида Қозоғистонга 576 млн долларлик кийим-кечак импорт қилинди. Шу давр мобайнида Қозоғистонда 42,34 млрд тангалик кийим ишлаб чиқилди. Бу олдинги йилгидан 19,8 фоиз ортиқдир. Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,2 фоизни ташкил қилди», - дейилган хабарда.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ярмидан кўпи Алмати вилояти (9,51 млрд тг), Чимкент (4,76 млрд тг) ва Алмати (6,08 млрд тг) шаҳарлари ҳиссасига тўғри келади.

Трикотаж кийими ишлаб чиқариш (85 фоиз), пайпоқ (43,6 фоиз), бош кийим (36,9 фоиз), тери маҳсулотлари (27,2 фоиз), шунингдек тўқилган кийимлар, жемпер ва бошқа маҳсулотлар (21,5 фоиз) ортган.

2019 йилда Қозоғистонга кийим-кечак экспорт қилувчи МДҲ мамлакатлари орасида Россия ва Ўзбекистон етакчилар қаторида бўлди. Узоқ хориж давлатлари орасида Хитой, Туркия ва Бангладеш асосий экспортчилар қаторидадир.

Ўтган йил 12 ойида кийим-кечак нархи ўртача 7,1 фоиз қимматлашди. Жумладан, эркаклар кийими - 7,3 фоиз, аёллар кийимлари – 6,7 фоиз, болалар кийимлари эса 7,6 фоиз қимматлашган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram