Қозоғистонда Ўқитувчилар куни энди 5 октябрда нишонланади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ўқитувчиларнинг касб байрами – Ўқитувчилар куни энди 5 октябр куни нишонланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тегишли қарор қабул қилди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда Ўқитувчилар куни энди 5 октябрда нишонланади

Ҳукумат расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, давлат байрамлари рўйхатига кўра, Ўқитувчилар куни октябр ойининг биринчи якшанбасида нишонланиб келган. Эндиликда бу байрам 5 октябр куни 100 дан ортиқ мамлакатлар томонидан нишонланадиган Бутунжаҳон ўқитувчилар куни билан уйғунлаштирилди.

Ўқитувчилар куни - таълим соҳасидаги барча ходимлар учун умумий касб байрамидир. Шу куни ўқитувчилар жамоасининг жамият тараққиётидаги ўрни ва меҳнати, бунга қўшган улкан ҳиссаси нишонланади.

Таълим-маъориф вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Қозоғистондаги мактабгача таълим, ўрта, техник ва касб-ҳунар таълим муассасаларида 556 минг нафар ўқитувчи меҳнат қилмоқда.