Қозоғистонда китоб нархи 3,7 фоизга ошди

ASTANA. Kazinform – 2024 йил март ойида Қозоғистонда китоблар ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 3,7 фоизга қимматлашган. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.

книги
Фото: pixabay.com

2023 йил январь-декабрь ойларида нашриёт компаниялари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми жами 70,2 миллиард тенгени ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хизматлар ҳажми 0,8 фоизга ошди.

Шундан газета нашриётига 23,5 миллиард тенге, китоб нашр этиш 16,7 миллиард тенге, нашриёт фаолиятининг бошқа турларига 9,7 миллиард тенге тўғри келади.

Сўнгги хабарлар