Қозоғистонда ўқишни тугатгандан кейинги биринчи йилда энг юқори иш ҳақини шифокорлар ва ижтимоий ходимлар олади

ASTANА. Кazinform - ОТМ битирувчиларининг ўқишни тугатгандан кейинги биринчи йилидаги ўртача иш ҳақи 155 621 тенгени ташкил этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Энг юқори маошни Алмати вилояти битирувчилари олади, вилоятдаги битирувчиларнинг ўртача маоши ўқишни тугатгандан кейинги биринчи йилда 196 769 тенгени ташкил этди. Чимкентлик битирувчилар учун энг кам иш ҳақи 124 895 тенгени ташкил этади», — дея изоҳ берди «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси бошқарувчи директори Азамат Бейсенбенов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, ўртача иш ҳақининг максимал миқдори «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот» йўналишига тўғри келади. Биринчи йилда битирувчилар 221 841 тенге олишади.

Муаллиф: Анеля Қасимова


Сўнгги хабарлар