22:08, 05 Июнь 2023 | GMT +6
Қозоғистонда қишлоқларни ривожлантириш учун 200 миллиард тенге ажратилди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ривожланиш салоҳиятига эга 800 та қишлоққа 200 миллиард тенге ажратилди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Парламентдаги Ҳукумат соати чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Қишлоқ аҳолисининг ҳаёт сифатини ошириш мақсадида вазирлик томонидан «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳасини амалга ошириш давом этяпти. 2023 йилда 1,8 мингта лойиҳани амалга ошириш учун 200 миллиард тенгега яқин маблағ йўналтирилди. Бу борада ривожланиш салоҳиятига эга 800 та қишлоқ қамраб олинди», – деди А. Қуантиров.
Унга кўра, мазкур маблағлар ҳисобидан 222 та, ижтимоий инфратузилмага оид 421 та, шунингдек, 1 минг 168 та транспорт инфратузилмаси лойиҳаси амалга ошириляпти.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов