Қозоғистонда қишлоқдаги волонтёр ташкилотларга 1 миллион тенге грант ажратилади

None
Фото: pinterest.com
ASTANA. Kazinform – Қишлоқдаги волонтёр ташкилотларга 1 миллион тенге миқдоридаги грантлар ажратилади. Бу ҳақда Астанадаги Тинчлик ва келишув саройида бўлиб ўтаётган кўнгиллиларнинг халқаро форуми чоғида ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Данияр Қадиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йил 4 июлда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Волонтёр хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолаган эди. Ўша қонунда волонтёр фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари кўзда тутилган. Кўнгиллилар ўқиш ва ишлашни бошлаганларида устуворликларга эга бўлади. Шу билан бирга, кўнгилли ташкилотлар энди асосан йиғилган юкларни сақлаш учун омборларга муҳтож. Маҳаллий органлар ўша омборларни арзон ёки текинга бериши учун ҳуқуқий механизмлар яратилган», – деди вазир ўринбосари.

Унга кўра, 2023 йилнинг ўзида кўнгилли ташкилотларни қўллаб-қувватлаш бўйича 54 та лойиҳа амалга оширилган.

«250 та кичик грантлар ажратилади. Ҳар бир грант миқдори 1 миллион тенгени ташкил этади. Икки йилгача муддатга берилади. Ўша грантларнинг аксарияти қишлоқлардаги волонтёр ташкилотларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган», – деди Данияр Қадиров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар