13:05, 12 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда қишлоқ мактабларига 415 та автобус берилди
ASTANA. Kazinform – Болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мамлакат ҳудудларига 415 та янги мактаб автобуслари берилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Таьлим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Мактаб автопарки Ақмола, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Туркистон, Қизилўрда ва Павлодар вилоятларида тўлдирилди. Йил охиригача келтириладиган автобусларнинг умумий сони 515 тани ташкил этади.
Қайд этиш жоизки, янги автобуслар хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган болалар ўриндиқлари, салонда болаларни қолдиришнинг олдини олиш тизими, салоннинг орқа қисмидаги авариявий чиқиш, болалар борлигини билдирувчи махсус чироқларнинг мавжудлиги, болаларни ташиш жараёнида чироқларнинг ёниши, шунингдек, болалар ўриндиқлари билан жиҳозланган.