Қозоғистонда қишлоқ мактаблари ўртасида «Минг бола-2022» олимпиадаси бошланди

Олимпиада «Елбасы академияси» жамғармаси ва Алмати вилояти таълим бошқармаси кўмагида ўтказилмоқда. Жорий йилда унда 30 мингдан ортиқ қишлоқ мактабларининг 5-6-синф ўқувчилари иштирок этиши кутилмоқда. Рўйхатга олиш 20 мартгача давом этади.
Ғолиблар ҳудудий ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятига эга бўлади.
Олимпиадани ўтказишдан мақсад Қозоғистон Республикасининг қишлоқ жойларидаги мактаб ўқувчиларининг иқтидор ва қобилиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароитлар яратиш, иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактабларда ўқиш учун энг қобилиятли ўқувчиларни танлаб олишдан иборат.
Танлов икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда олимпиада иштирокчилари онлайн платформада когнитив фикрлаш даражасини аниқлаш учун комплекс тест синовидан ўтадилар. Иккинчи босқични ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, олимпиаданинг иккинчи босқичи иштирокчилари рўйхати компьютер синовидан 10 календарь кун олдин расмий ресурсда эълон қилинади.
Саралаш компьютер тестлари натижалари бўйича ўтказилади, унда ўқувчиларнинг академик билимларини бўлимлар бўйича баҳолаш киради:
«Математик саводхонлик»;
«Қозоқ тили», қозоқ тилида таҳсил олаётган ўқувчилар учун;
«Рус тили», рус тилида ўқийдиган ўқувчилар учун;
«Инглиз тили»;
«Табиатшунослик».
«Мингта ғолибга Олимпиада ғолиби дипломи топширилади. Иккинчи босқич ғолиблари қатъий санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда, яшаш жойлари бўйича тақдирлаш маросимига таклиф этилади. Иккинчи босқич ғолиблари Қозоғистон Республикаси қонунчилигида белгиланган квота бўйича иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган мактабларга ўқишга кириш имкониятига эга бўлади», — дейилади хабарда.
Жумладан, 2021 йилги «Минг бола» Олимпиадаси Алмати вилоятида бўлиб ўтди ва ўз натижаларини кўрсатди.