Қозоғистонда қишлоқ мактаблари Илон Маскнинг интернетига улана бошлади

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Starlink интернет тармоғига уланган Ақмола мактабига ташриф буюрди. Бу машҳур Илон Маскнинг интернет лойиҳасидир, деб хабар беради Каzinform.

интернет
Фото: Pixabay

“Янги йил байрами арафасида Ақмола вилоятининг Майшуқир қишлоғига бордим. Бу ердаги маҳаллий таълим муассасаси мамлакатимиздаги 2000 та қишлоқ мактабини интернет тармоғига улаш лойиҳаси доирасида Starlink тармоғига уланган. Қишлоққа борганимда интернет сифатини текширдим, ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашдим, суҳбатлашдим. Ўқитувчилар мактаб Starlink интернет тармоғига уланганидан сўнг замонавий ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлганини айтишди, бу эса болаларнинг ўқув жараёнига ижобий таъсир кўрсатади”, – деб ёзди Рақамли ривожланиш вазири Telegramдаги саҳифасида.

Вазирнинг таъкидлашича, ҳар қандай маълумотга эга бўлиш имконияти ошса, ўқитувчилар дарсларини янада самарали олиб борадилар, ўқувчилар эса зарур таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

“Бу ўқувчиларнинг рақамли саводхонлигини оширишга ҳам ёрдам беради. Чунки бу, айниқса, ҳозирги замонда муҳим аҳамиятга эга. Юқори тезликдаги (тахминан 200 Мб/с) ва барқарор интернетни таъминловчи Starlink тармоғи қишлоқ жойларда таълим тизимини такомиллаштиришда муҳим восита ҳисобланади. Келажакдаги бу киритилган инвестиция ўқувчиларга яшаш жойидан қатъи назар, таълим олишлари учун тенг имкониятлар яратади”, – дейди Бағдат Мусин.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг 2 минг мактаби Илон Маскнинг Starlink интернет тармоғига уланади.

Сўнгги хабарлар