Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Энг кўп ишлаб чиқариш саноати лойиҳалари Астана шаҳрида ишга туширилган. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

Саноат
Фото: Kazinform

-Ҳудудлар кесимида энг кўп лойиҳалар Астана шаҳрида – 17 лойиҳа, Туркистон вилоятида – 16 лойиҳа ва Шимолий Қозоғистон вилоятида – 15 та лойиҳа ишга туширилмоқда, – деди Канат Шарлапаев.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, сармоя ҳажми бўйича Қарағанди вилояти - 235 миллиард тенге, Павлодар вилояти - 125,8 миллиард тенге ва Алмати вилояти - 111,5 миллиард тенге билан етакчилик қилмоқда.

Бундан ташқари, энг кўп лойиҳалар Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 9 та, Манғистау ва Туркистонда – 7 тадан лойиҳа жорий этилди.

— «Bolashak Electric» МЧЖ корхонаси жорий йил охиригача Астана шаҳрида ёпиқ юқори вольтли вакуумли автоматик ўчиргичлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни мақсад қилган. Йилига 78 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш, 116 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган, – деди Қанат Шарлапаев.

Қайд этилишича, жорий йилнинг декабрь ойида «Saryopan Operating» масъулияти чекланган жамияти Қарағанди вилоятидаги «Сариопан» конида юқори сифатли 1-навли оҳак ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида.

– Бу корхонада йилига 300 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш ва 105 та янги иш ўрни яратиш имконини беради. Йил охиригача Шимолий Қозоғистон вилоятида Германиянинг «Reimann» билан ҳамкорликда йилига 150 дона ишлаб чиқариш қувватига эга, 75 та иш ўрни яратган ҳолда тиркамали қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган, - дея қўшимча қилди Қанат Шарлапаев.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар