Қозоғистонда қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 3,2 триллион тенгега етади

ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев соҳадаги асосий вазифаларни айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Бугунги кунда вазирлик томонидан агросаноат мажмуасини ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти. Қийинчиликлар ва мураккаб шароитларни ҳисобга олган ҳолда соҳани ислоҳ этиш ва реконструкция қилиш ишлари олиб бориляпти. Маҳаллий қишлоқ хўжалигининг асосий вазифаларига тўхталиб ўтсам. Биринчидан, меҳнат унумдорлигини 3 баробар ошириш (қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи ҳар бир фермер учун 3,4 млн. тенгедан 9,3 млн. тенгегача). Навбатдаги агросаноат комплекси маҳсулот экспортини 3 баробарга ошириш (3,5 миллиард АҚШ долларидан 9,9 миллиард долларгача)», – деди Ербол Қарашўкеев Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти томонидан Ташқи ишлар вазирлигида ташкил этилган семинарда.

Шу тарзда, унинг сўзларига кўра, агросаноат комплекси экспортининг умумий ҳажми 70 фоизга ошади.

«Биз барча озиқ-овқат маҳсулотлари билан камида 90 фоиз, жумладан, шакардан ташқари импортга қарам бўлган 5 та маҳсулот бўйича ўзимизни 100 фоиз таъминлашга эришамиз. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар ҳажмини 4 баробарга ошириш, уни 3,2 триллион тенгега етказиш имконини беради. Бу мақсадларга эришиш учун ҳам инсон салоҳиятига, ҳам иқтисодий инфратузилмага сармояни кенг жалб этиш зарур», – деди Вазир.

Таъкидлаш жоизки, Ташқи ишлар вазирлигида Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти ташаббуси билан «Қишлоқ хўжалигига сармоя киритиш учун Сукук» семинари бўлиб ўтди. Тадбирда ваколатли давлат органлари вакиллари, соҳа мутахассислари, хорижлик меҳмонлар иштирок этди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар