17:32, 18 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади
NUR-SULTAN.Kazinform – Мамлакатда қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
«Яшил тараққиёт» акциядорлик жамияти Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ҳамда «Байтерек» миллий бошқарув холдинги билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли кредит бериш лойиҳаларини ишлаб чиқишга киришди», — дейилади Экология вазирлигининг Тelegram-каналидаги саҳифасида эълон қилинган маълумотларда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун соддалаштирилган кредит механизмини жорий этиш тўғрисида буйруқ берган эди.
Муаллиф: Марлан Жиембай