Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги техникалари имтиёзли лизингга берилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизингга олиш механизмини жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бу ҳақда Давлат раҳбари 14 июл куни бўлиб ўтган Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида тегишли топшириқ берганди.

Йиғилиш иштирокчилари «Жасыл Даму» (Оператор РОП) АЖ ҳисобидан маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг механизмини жорий этиш бўйича асосий ёндашувларни муҳокама қилдилар ва келишиб олдилар.

Бу механизмни имкон қадар тезроқ, жорий йилда оммавий йиғим-терим бошланишидан аввал ўзлаштириш режалаштирилган.

Дастур шартлари кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги тузилмалари томонидан қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилишни рағбатлантиришга қаратилган бўлади.

Дастур учун қарийб 40 миллиард тенге ажратиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар