16:14, 19 Март 2024 | GMT +5
Қозоғистонда қимиз ишлаб чиқариш кўпайди
ASTANA. Kazinform - Ўтган йилнинг 12 ойи давомида қимиз ишлаб чиқариш 10,6 фоизга ўсди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.

Наврўз байрами арафасида Миллий статистика бюроси таҳлилчилари миллий ичимликлар ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қандай ўзгарганини кўриб чиқди.
- Ўтган йилнинг 12 ойида қимиз ишлаб чиқариш 10,6 фоизга ошиб, 2 минг 463 тоннани ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 236 тоннага кўпдир. Шу билан бирга, шубат(қимрон) ишлаб чиқариш 2 фоизга камайиб, 3003 тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 61 тоннага кам”, - дейилади бюро хабарида.