Қозоғистонда кимё саноати қандай ривожланмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев Қозоғистонда кимё саноатининг бугунги аҳволи ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг таъкидлашича, агрокимёга катта эътибор қаратилмоқда.

«Кимё алоҳида эътиборга лойиқ соҳадир. Агрокимёга катта эътибор бериляпти. Ўзингизга яхши маълумки, бизда асосий агрокимё маҳсулоти, яъни амофос, сариқ фосфор Қозоғистонда ишлаб чиқарилади, уни «Қазфосфат» заводи ишлаб чиқаради. Қозоғистон ўз эҳтиёжлари ва экспортини тўлиқ қоплайди. «ҚазАзот» МЧЖ Манғистау вилоятида қуввати 400 минг тонна бўлган азотли ўғитлар ишлаб чиқаради. Бизда агрокимё саноатини икки-уч баробар эмас, 10 баробар ошириш имконияти бор», – деди вазир Астанадаги Ondeu Expo саноат кўргазмасида журналистлар билан суҳбатда.

М. Қарабаевнинг айтишича, шу мақсадда қатор йирик лойиҳалар амалга ошириляпти.

«Ғарбий Қозоғистон вилоятида калий конлари бор. Бу ерда асосий агрокимёвий маҳсулотлар билан тўхтаб қолмаслик керак. Мураккаб минерал ўғитларга ўтиш керак. Бунинг учун Жамбил вилоятида «ЕуроХим» ва «Қазфосфат» компаниялари иштирокида иккита йирик лойиҳа амалга ошириляпти. Улар ўз имкониятларини бир неча баробар оширишни режалаштирган», – деди Марат Қарабаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар
telegram