17:34, 11 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда қичик ва ўрта бизнесда меҳнат қилаётганлар сони 3,5 млн нафарга етди
ASTANA. Kazinform – Кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,5 фоизга етди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2012-2021 йилларда Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиш суръати ижобий натижаларни кўрсатмоқда. Кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 17 фоизга ошиб, 33,5 фоизга етди. Кичик ва ўрта бизнес субъектларида ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробар ошиб, номинал қиймати 42,8 триллион тенгега етди. Ялпи ички маҳсулот 2,5 баравардан ортиқ ўсди, 2021 йил учун эса бу кўрсаткич 82,2 триллион тенгени ташкил қилди»
, - деди А. Қуантиров.
Унинг сўзларига кўра, ишлаётган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 75 фоизга, 1,4 миллион субъектга етган.
«Кичик ва ўрта бизнесда банд бўлганларнинг умумий сони 45 фоизга ошиб, 3,5 миллион кишига етди. Агар 2012 йилда мамлакатимиз умумий кредит портфелидаги кичик ва ўрта бизнес кредитлари қарийб 15 фоиз ёки 1,5 триллион тенгени ташкил этган бўлса, 2021 йилда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш сезиларли даражада ошди. Бу борада 5,7 триллион тенгедан ортиқ ёки 27 фоизга етди»
, - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган чора-тадбирлар олувчилар томонидан қарийб 118 минг киши иш билан таъминланмоқда.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов