11:46, 19 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда кичик бизнесни текширишни таъқиқлаш муддати узайтирилади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда кичик бизнесни текширишни тақиқловчи мораторий муддати 2024 йилгача узайтирилиши мумкин. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги шундай таклифни ўз ичига олган ҳужжатни очиқ муҳокамага тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Марказий давлат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2023 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача кичик тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, микрофирма субъектларини текшириш ва профилактика назоратини ўтказишни тўхтатсин. Унга Тадбиркорлик кодексига мувофиқ ўтказиладиган режадан ташқари текширишлар киритилмаган»
, — дейилади агентлик матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019 йилда давлат раҳбари фармони билан кичик ва ўрта бизнес субъектларида текширувлар ўтказишга мораторий эълон қилинган эди.
Текширув чеклови 2023 йил 1 январда тугайди.
Муаллиф: Алихан Асқар