11:12, 26 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда кейинги 5 йилда давлат буюртмаси асосида 4,5 млн дона китоб нашр этилди
ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги мамлакатда 11 мингга яқин кутубхона мавжудлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Уларда 25 мингдан ортиқ ходим ишлайди, китоб фонди эса 328 миллион нусхадан ошади.
– Китоб фондини янгилаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Кейинги 5 йилда давлат буюртмаси асосида 4,5 миллион дона китоб нашр этилди.
Хорижий бестселлерларни қозоқ тилига таржима қилиш муҳим вазифадир. Китобхонлар талабига жавоб берадиган китобларни чоп этиш мақсадида махсус ижтимоий сўровлар ўтказиш режалаштирилган”, - деб ёзади вазирлик.
2023 йилда маҳаллий муаллифларнинг 24 та китоби тақдим этилди.