Қозоғистонда келгуси йил 1 январдан сув хўжалиги ходимларининг иш ҳақи 25 фоизга оширилади

Қозоғистонда келгуси йил 1 январдан сув хўжалиги ходимларининг иш ҳақи ўртача 25 фоизга оширилади. ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда, деб хабар беради Kazinform.

иш ҳақи
Фото: Kazinform

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг ҳар бир вилоятида сув ресурсларини тақсимлаш ва ундан фойдаланишни назорат қилиш масалалари билан шуғулланувчи бошқармалар ташкил этилади.

“Сув хўжалигида меҳнатнинг жозибадорлигини ошириш зарур, иш ҳақини ошириш - бу борадаги муҳим қадамлардан биридир. Албатта, соҳада ишлаётган кадрларни сақлаб қолиш билан бирга, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янги мутахассислар тўлқинини тайёрлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Вазирлик тегишли таклиф устида ишламоқда”, - деди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

Сўнгги хабарлар