Қозоғистонда қаттиқ карантин бўйича якуний қарор яқин орада қабул қилинади - вазир

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Қозоғистонда қатъий карантин чораларини кўриш тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда қаттиқ карантин бўйича якуний қарор яқин орада қабул қилинади - вазир

«Ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва унинг бизнесга таъсирини ҳисобга олган ҳолда, биз бир нечта вариантни таклиф қилдик: карантин ёки қатъий чеклов чораларини жорий этиш. Уларнинг барчаси ҳозир кўриб чиқилмоқда. Якуний қарор яқин вақт ичида давлат комиссияси томонидан қабул қилинади», - деди Алексей Цой Марказий алоқа хизматидаги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март-май ойларида бўлгани каби, Ҳукумат икки кун ичида қаттиқ карантин чораларини жорий этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиши керак.

Ушбу вазифани Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев коронавирус эпидемияси тарқалишига қарши кураш бўйича учрашув пайтида топширганди.


Муаллиф: Аян Бекенўғли