Қозоғистонда Каспий денгизи илмий-тадқиқот институти ташкил этилади
Қозоғистонда Каспий денгизи бўйича илмий-тадқиқот институти ташкил этилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори тайёрланди.
-Устав капиталида 100 фоиз давлат иштироки бўлган “Каспий денгизи бўйича Қозоғистон илмий-тадқиқот институти” нотижорат акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда НАЖ) ташкил этилсин”, - дейилади ҳужжатда.
НАЖ фаолиятининг асосий йўналишлари Каспий денгизининг Қозоғистон секторида Каспий денгизининг табиий ресурсларини сақлаш ва кўпайтириш бўйича экологик мониторинг ва илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек, Каспий денгизи бўйидаги давлатларнинг илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Қарорга кўра, НАЖнинг устав капитали республика бюджети маблағлари ҳисобидан 300 000 000 (уч юз миллион) тенге миқдорида шакллантирилади.
Муаллиф: Серик Сабеков