Қозоғистонда Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида тиббиёт ходимлари шарафига «Олтин юрак» монументи очилди
Давлат раҳбари коронавирус эпидемиясига қарши курашга катта ҳисса қўшган тиббиёт ходимлариг шарафига қўйилган «Олтин юрак» ёдгорлигининг очилиш маросимида иштирок этди. Ёдгорлик Қозоғистон пойтахтининг Алмати ва Ақмешит кўчалари кесишган янги боғда жойлашган.
Президент лентани кесиб, ёдгорлик пойига гул қўйди. Кейин у очилиш маросимига йиғилган тиббиёт ходимларига мурожаат қилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида «Олтин юрак» монументининг очилиши жуда хавфли эпидемияга дуч келаётган ватандошларимизнинг ҳамжиҳатлиги ва бирлигини кўрсатишини таъкидлади. Давлат раҳбари ўтган йили «Биз биргамиз» миллий онлайн-форумида шифокорларга ҳайкал ўрнатиш тўғрисида кўрсатма берганди.
- Бу глобал касалликка қарши курашган юртдошларимизга мамлакат ҳурматидан далолатдир. Бу шунингдек, халқнинг содиқ фарзандларига бўлган севгисининг намоён қилинишидир. Ёдгорлик оғир кунларда қаҳрамонлик руҳига ҳурмат кўрсатадиган жойга айланади, - деди Президент.