Қозоғистонда картошка захираси етарлими

NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳокимликлар маълумотларига кўра, картошка захираси 124,9 минг тоннани ташкил этади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев МКХда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Картошкага келсак, ички бозорнинг ойлик талаби 152,7 минг тоннани ташкил этади. Ҳокимликлар маълумотларига кўра, бугунги кунда картошка захираси 124,9 минг тоннани ташкил этади», — деди Ербол Қарашўкеев.

Июн ойидан бошлаб, вазирнинг сўзларига кўра, эрта картошка йиғиб олинди. Эрта пишган картошканинг умумий ялпи ҳосили бугунги кунда 270,9 минг тоннани ташкил этади. Август ойининг биринчи ярмида 7,8 минг тонна йиғиш режалаштирилган.

– Айтиш жоизки, картошканинг эрта йиғиб олиниши бозорнинг тўйиниши ва картошка нархининг барқарорлашишига хизмат қилди. Шу тариқа, ой бошидан буён чакана нарх 5 фоизга, бир килограмм учун 184 тенгедан 179 тенгега тушди», — деди Ербол Қарашўкеев.

Қайд этилишича, кузги картошка йиғим-терими сентябр ойида бошланиб, унинг ҳажми 4 миллион тоннадан ортиқ бўлиб, бу ички бозор эҳтиёжини тўлиқ қондириш ва маълум ҳажмларни экспортга жўнатиш имконини беради.

«Карам ва сабзи учун ҳам худди шундай ҳолат. Яъни эрта карам ва сабзи етиштирилган ҳажмлар кузги ҳосил олдидан ички бозорни таъминлашга етарли. Шу билан бирга, август ойининг сўнгги ўн кунлигидан бозорга сабзавот маҳсулотларининг кузги ҳосили кириб келиши кутилмоқда», — дея қўшимча қилди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар