Қозоғистонда қариш индекси ошди

ASTANA. Kazinform - 2023 йилда Қозоғистонда қариш индекси 29,5 га етди, бу ўтган йилга нисбатан 1,3 фоиз пунктга юқори (2022 йилда 28,2). Бу ҳақда Kazinform агентлиги ҚР Миллий статистика бюроси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

апашки
Фото: пресс-служба акимата области Абай

«Демак, 0 ёшдан 15 ёшгача бўлган ҳар 100 нафар болага 29,5 нафар 65 ёшдан ошган фуқаро тўғри келади. Беш йил олдинги (2019 йилда 26,5) маълумотлар билан солиштирадиган бўлсак, қариш индекси сезиларли даражада ошгани аниқ. Ҳудудлар кесимида сезиларли фарқлар аниқланди: энг юқори қариш индекси Шимолий Қозоғистон вилоятида қайд этилган - 72,9, Шарқий Қозоғистон вилояти - 71,8 ва Қўстанай вилояти - 62,1», - дейилади Миллий статистика бюроси хабарида.

Қариш индекси энг паст бўлган ҳудудлар орасида Манғистау вилояти етакчилик қилмоқда, бу ерда ҳар 100 нафар болага 65 ёшдан ошган атиги 14,3 нафар фуқаро тўғри келади. Паст кўрсаткичлар Туркистон вилояти (14,9) ва Чимкент шаҳрида (15,3) ҳам қайд этилган.

Миллий статистика бюроси таъкидлаганидек, шаҳарларда қариш индекси юқорироқ бўлиб, 32 ни ташкил этади, қишлоқ жойларда эса бу кўрсаткич пастроқ – 25,8 ни ташкил қилади.

Сўнгги хабарлар