Қозоғистонда қандай хорижий ОТМларнинг филиаллари очилади

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги Қозоғистонда очиладиган хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари ҳақида батафсил маълумот тақдим этди, деб хабар беради Каzinform.
None

2023 йил сентябрь ойига қадар мамлакатнинг қатор таълим муассасалари негизида 7 та илғор олий таълим муассасасининг филиалларини очиш режалаштирилган.

Масалан, Қ. Жубанов номидаги Ақтўбе минтақавий университети негизида Шотландия Херриот-Уотт университетининг филиали очилади. Ўқув фаолияти бакалавриат йўналиши бўйича «Компьютер инжиниринги», «Электроэнергетика», «Нефть муҳандислиги ва энергетикани бошқариш» йўналишлари бўйича амалга оширилади. Ушбу филиалда 300 нафар фуқарони қабул қилиш режалаштирилган.

Семейдаги Шакарим университети негизида Польшанинг Бидгощ шаҳридаги Иқтисодиёт университети филиалини очиш режалаштирилган. «Икки диплом» дастури доирасида жорий йилда «Мехатроника» (инглиз тилида) ва «Спорт менежменти» мутахассисликлари очилади. Келгуси ўқув йилида «Иқтисодиёт» мутахассислиги бўйича 1, 3, 4-курслар Шакарим университетида, 2-курс эса Польша университетида ўтказилади.

2024 йилдан бошлаб Қўрқит ота номидаги Қизилўрда университетида Сеул миллий фан ва технология университети (Жанубий Корея) филиали иш бошлайди. У «Муҳандислик профили» («Киберхавфсизлик», «Информатика», «Сунъий интеллект») йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлайди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг сентябрь ойида қуйидаги олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш ва икки томонлама диплом дастури бўйича кадрлар тайёрлаш режалаштирилган:

- М. Дулати номидаги Тараз университети негизида Д. Менделеев номидаги Россия кимё ва технология университети филиали;

- И. Жансугиров номидаги Жетису университети қошидаги Туркиянинг Хаджеттепе университети филиали. Талабалар Жетису университетида 1-2-курсни, Хаджеттепе университетида 3-4-курсни ўқий олади. Қозоқ тили ва Қозоғистон тарихи мажбурий компонент бўлади.

- Жанубий Қозоғистон Педагогика университети қошидаги Туркия Гази университети филиали. «Физика ўқитувчилари тайёрлаш» ва «Чет тили: икки чет тили» йўналишлари бўйича икки томонлама диплом дастурини амалга ошириш режалаштирилган. Таълим турк ва инглиз тилларида олиб борилади.

- Есенов номидаги Каспий технология ва инжиниринг университети қошида Германия олий таълим муассасалари (Берлин техника университети, Дармштадт техника университети, Берлин эркин университети, Гамбург амалий фанлар университети) консорциумларини очиш режалаштирилган. Айни пайтда консорциумлар фаолиятини амалга ошириш механизмлари кўриб чиқилмоқда.


Сўнгги хабарлар