Қозоғистонда қанча волонтёр бор
«Мамлакатимизда волонтёрлик фаолиятини ривожлантиришга катта аҳамият бериляпти. Кейинги уч йил ичида мамлакатда кўнгиллилар сони уч баробар ошди. Масалан, 2019 йилда волонтёр ташкилотлар сони 50 дан ортиқ бўлган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 680 тага етди.
Шу билан бирга, 2019 йилда кўнгиллилар сони 50 минг нафарни ташкил этган бўлса, ҳозир республика бўйича волонтёрлар сони 200 мингдан ошди», – деди у.
Вазир ўринбосари ўтган йили ташкил этилган Марказий Осиё волонтёрлар маркази қандай ишлаётгани ҳақида гапирди.
«Хаб йил давомида ишлади, Марказий Осиё давлатларидан волонтёрлар ушбу марказ ёнида тўпланди. Бу йил бошқа мамлакатлардан таклифлар тушяпти. Улар ҳам ушбу марказга қўшилишни хоҳлашади. Туркия ва Озарбайжон ҳам ушбу марказга қўшилишни ва тажриба алмашишни истайди. Бугунги форумда ҳам шу масала муҳокама этилади. Куни кеча Астана Халқаро волонтёрлар маркази очилди», – деди Данияр Қадиров.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай