16:17, 06 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда қанча олимлар фаолият юритади
ASTANA. Kazinform – Ҳозирда Қозоғистонда 22 мингдан ортиқ олим фан соҳасида фаолият юритади. Бу маълумотлар ҚР Фан ва олий таълим вазирлигининг Kazinform мухбирининг саволига берган жавобида келтирилган.

«Бугунги кунда мамлакатимизда 22 минг 456 нафар илмий ходим фаолият юритмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 839 кишига кўпдир. Тадқиқотчиларнинг 37 фоизи илмий ва академик даражага эга. Жумладан, 1743 нафар фан доктори, 3945 нафар фан номзоди, 2460 нафар фалсафа доктори (PhD), 96 нафар фан доктори илмий даражасига эга. Шунингдек, тадқиқотчиларнинг 46 фоизи ёки 10 327 нафари 40 ёшгача бўлган ёш олимлардир. 31 фоизи ёки 6950 нафари 41-54 ёшлилар, 23 фоизи (5 179 нафари) 55 ёшдан ошган олимлардир», - дейилади Фан ва олий таълим вазирлигининг таҳририят саволига жавобида.
Муаллиф: Алихан Асқар