Қозоғистонда қанча оила манзилли ижтимоий ёрдам олади

ASTANA. Kazinform – 1 июнга қадар 514 мингдан ортиқ кишига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилди, деб хабар берди Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.
None

Жорий йилда 98 минг оилада 514 минг 300 нафар фуқарога манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Бунинг учун бюджетдан 73,9 миллиард тенге ажратилди.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, манзилли ижтимоий ёрдам жон бошига ўртача даромади ҳудудий энг кам яшаш даражасининг 70 фоизидан паст бўлган ҳар бир оила аъзосига тайинланади.

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб кам таъминланган оилалардаги мактабгача ёшдаги болаларга бериладиган кафолатланган ижтимоий пакет табиий ёрдам кўринишидан монетизация шаклига, жумладан 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун 1,5 БҲМ (5 175 тенге) миқдорида қўшимча тўловга ўзгартирилди.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра, 157,2 минг нафар болага, шу жумладан, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга қўшимча тўловлар белгиланди.

Ҳозирда Қозоғистон фуқаролари манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш учун ўз яшаш жойидаги бандликка кўмаклашиш марказига, қишлоқ округи ҳокимига, шунингдек, egov.kz электрон ҳукумат портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Сўнгги хабарлар