Қозоғистонда қанча мактаб қурилади

Таълим соҳасидаги «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 2026 йилгача шаҳарлар ва жадал ривожланаётган аҳоли пунктларида ўқувчилар ўринларининг мавжуд ва прогноз қилинаётган эҳтиёжини қоплаш мақсадида 740 минг ўқувчига мўлжалланган 369 та мактаб фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги Kazinform агентлигига маълум қилди.
Хусусан, 2023 йилда икки сменада 461 минг ўқувчи ўқийдиган 217 та мактабни қуришни бошлаш ва 2024 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 2024 йилда икки сменада 279 минг ўқувчи ўқийдиган 152 та мактаб қурилишини 2025 йилда якунлаш режалаштирилган.
Аввал хабар қилинганидек, мактабларда электрон кутубхона ташкил этилади.
Бунгача «Қулай мактаб» лойиҳасини амалга ошириш учун 2,6 триллион тенге ажратилиши маълум қилинган эди. Энг кўп «қулай мактаблар» Алмати, Туркистон, Манғистау вилоятлари, Чимкент, Астана ва Алмати шаҳарларида қурилади. Қолган мактаблар Қозоғистон бўйлаб, жумладан, кичик шаҳарчаларда ҳам тенг тақсимланган.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов