Қозоғистонда қанча китоб бор
Бугун кутубхона тизимининг 9900 дан ортиқ ходими ўз касб байрами – кутубхоначилар кунини нишонламоқда, деб хабар беради Kazinform.

Миллий статистика бюроси 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикасида 3917 та оммавий кутубхона фаолият кўрсатаётганини, уларда 9900 дан ортиқ ходим ишлаётганини маълум қилди.
“Кутубхона фонди 111,6 миллион нусха, электрон каталог ҳажми 34,3 миллион дона. Энг катта фондлар Алмати шаҳри (37,6 млн дона) ва Ғарбий Қозоғистон вилояти (6,9 млн дона) кутубхоналарига тўғри келади, уларнинг республика кутубхона фондидаги умумий улуши 39,9 фоизни ташкил этади”, - дейилади хабарда.
Фойдаланувчиларнинг максимал сони:
Астана шаҳрида – 755,2 минг киши;
Алмати шаҳрида - 515,5 минг киши;
Павлодар вилоятида 450,4 минг киши;