Қозоғистонда қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари яшайди

Павлодарда Екінші дүниежүзілік соғыс ардагерлеріне 2 млн теңгеден беріледі
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда бугунги кунда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилади. Бир йил аввал 222 жангчи Ғалаба кунини нишонлаган. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фахрийлар қайси вилоятда қўним топган? Келинг, рўйхатни кўриб чиқайлик:

Астана - 7 киши;

Алмати шаҳри - 44 киши;

Чимкент - 2 киши;

Ақмола вилояти - 6 киши;

Алмати вилояти - 14 киши;

Абай тумани - 4 киши;

Ақтўбе вилояти - 1 киши;

Шарқий Қозоғистон вилояти - 14 киши;

Жамбил вилояти - 10 киши;

Жетису вилояти - 4 киши;

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 13 киши;

Қарағанди вилояти - 11 киши;

Қостанай вилояти - 16 киши;

Қизилўрда вилояти – 4 киши;

Манғистау вилояти - 2 киши;

Павлодар вилояти - 7 киши;

Шимолий Қозоғистон вилояти - 4 киши;

Туркистон вилояти - 11 киши.

Атирау ва Улитау вилоятлари маъмурияти маълумотларига кўра, бу ҳудудларда фахрийлар қолмаган.

Сўнгги хабарлар