19:59, 09 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда қанча хусусий тадбиркор бор
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда хусусий тадбиркорлар сонининг кўпайиши билан бирга уларнинг даромадлари ҳам ортиб боряпти. Бу ҳақда ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси раиси Данияр Жаналинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бу йил кичик бизнес субъектларини, яъни якка тартибдаги тадбиркорларни даромад солиғидан озод қилиш муддати якунланди. Сўнгги 3 йилда мамлакатимизда хусусий тадбиркорлар сони 1,1 миллиондан 1,6 миллионга кўпайди. Ўтган йилги ҳисоботга кўра, ҳар бир якка тартибдаги тадбиркорнинг ўртача даромади 9,2 миллион тенгени ташкил этган. 2019 йилда бу кўрсаткич 5,1 миллион тенгени ташкил этган эди», – деди Данияр Жаналинов Марказий коммуникациялар хизмати майдонида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Муаллиф: Даулет Изтилеу