Қозоғистонда қанча хорижлик ишламоқда
ASTANA. Kazinform – 2024 йил 1 март ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсатномалари билан 13 088 нафар чет эл фуқароси ишламоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномалар (кейинги ўринларда хорижий ишчи кучи деб юритилади) қаторига қуйидаги тоифалар киради: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 567 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 2658 та рухсатнома (иккинчи тоифа). Жалб этилган хорижий ишчиларнинг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли - мос равишда 5774 ва 580 киши. Шунингдек, 798 нафари мавсумий ишларга, 2711 нафари эса корпоратив трансферлар доирасида ишга қабул қилинди.
Ҳозирда Қозоғистонда 1687 иш берувчи ХИК тизимидан фойдаланади. Уларда 459 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу эса умумий ходимлар сонининг 99,5 фоизини ташкил этади.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп қуйидаги соҳаларда ишлайди: қурилишда – 4281 киши (32,7%), ишлаб чиқариш саноатида – 1380 киши (10,5%), кончилик ва карьерларни қазишда - 1304 киши(10%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида — 834 киши(6,3%), касбий, илмий ва техник фаолиятда – 809 киши (6,1%).
Меҳнат мигрантларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари қуйидагилардир: Хитой – 4121 киши(31,4%), Ҳиндистон – 1176 киши(8,9%), Туркия - 1128 киши (8,6 фоиз), Ўзбекистон – 908 киши(6,9%).
Эслатиб ўтамиз, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квота белгилайди ва тақсимлайди. 2024 йилда умумий квота республикадаги ишчи кучига нисбатан 0,23 фоиз ёки 22 минг бирлик қилиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда меҳнат қилаётган хорижликлар сони ўтган ойга нисбатан ортган.